06 March 2014
01:13 -
Кимга хушхабар, кимга нохуш: Ўзбекистон аҳолиси бир йилда ярим миллионга ошди

Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётгани, ишсизлик даражаси жуда катта бўлиб, миллионлаб ўзбеклар чет элларда расмийлаштирилмаган ҳолда мардикорчилик қилиш эвазига оилаларини боқаётганларини ҳисобга олсак, аҳолининг бунчалик ўсиши хушхабарми ёки нохуш деган савол уйғотиши табиийдир.
Шундай экан, бу хабар биз учун нохуш. Чунки, келажакада ишсизлар сони ошишига асос яратилмоқда. Ислом Каримнинг туғилишни камайтириш режаси, унинг ҳамма бошқа режалари каби, амалга ошмай қолиб кетди.
Бизда ишсизлик ортса, яна ҳам кўпроқ ўзбеклар мардикорлик учун чет элга, хусусан, иқтисоди жуда катта тезликда ривожланиб бораётган Қозоғистонга кетишади. Шундай экан, бизда аҳолининг ошиши қозоқлар учун хушхабардир.
Расмда – келажак мардикорлари.