06 March 2014
18:14 -
Қрим парламенти Россига қўшилиш ҳақида қарор қабул қилди, масхарабозликми ёки ақлдан озиш? Ўзбекларга нима?

Табиий, расмиятчилик нуқтаи назаридан қарганда бу қарор масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Чунки, Қрим ҳозирча Украинанинг субъекти ва бу каби қарорлар Украина парламентида қабул қилиниши, Украина бўйича референдумда тасдиқланиши керак. Лекин, бу қарорнинг эмас, Россиянинг ҳарбий кучига ишонган Қрим руслари шу масхарабозлик қарори ва шунга ўхшаш референдум натижаси асосида Россия Қримни ўзига қўшиб олишига ишонмоқдалар ёки умид қилмоқдалар.
Қримтатарлар мажлисининг раиси, Қрим парламентининг аъзоси Рифат Чубаров Фейсбукдаги саҳифасида бу қарорга овоз берганларни “ақлдан озганлар” деб баҳолабди. Аммо унинг ўзи мажлисда қатнашиб-қатнашмагани айтилмаган. Қатнашган бўлса ҳам, табиий, у бу қарорга қарши овоз берган.
Қрим аҳолисининг 58 фоизи руслар, 27 фоизи украинлар ва 12 фоизи қримтатарларидир. Демак, ёки парламентда русларнинг фоизи 58 дан ҳам кўп ёки анчагина рус ва қримтатар депутатлари бу қарорга овоз беришган. Шуни ҳам билиш керакки, Қримда Қримтатарлар Мажлисидан ташқари бутунлай руслар ҳокимиятини қўллаб-қувватлайдиган қримтатарларининг ташкилотчалари ҳам бор.
АҚШ ва ЕИ Қримда воқеаларнинг бу йўналишда кетишини қораламоқдалар ва Россияга қарши санкциялар киритмоқчилар. Ҳозирданоқ вазиятни кекскинлаштиришда иштирок этаётган Россия ва Қрим мулозимларига АҚШ визаси берилмаслиги эълон қилинди.
Дарвоқе, Россия парламентининг кўзга кўринган аъзолари Қримни Россияга қўшиб олиш масаласи у ерда ўтказиладиган референдумдан кейин кўрилишини, бунга йўл очадиган қонунлар ҳозирданоқ қабул қилиниши мумкинлиги айтмоқдалар.
Украинада, хусусан, Қримда бўлаётган воқеалар ўзбекларни тўғридан-тўғри қизиқтирмаса ҳам, бу воқеаларнинг баъзи томонлари биз учун ўта муҳим бўлиб, Ўзбекистон ва атрофидаги воқеалар билан маълум маънода параллелик борлигини эслашга мажбур қилади.
Биринчидан, Қирғизистонда қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда жим турган бу мамлакатнинг ҳукумати ва парламенти ҳам, қолаверса, қирғиз миллати ҳам, бу қирғин учун жавобгардир. Иккинчидан, унутмаслик керакки, ҳозир Қирғизистоннинг жанубий қисми деб аталаётган ерлар Москванинг буйруғи билан Ўзбекистондан олиниб, Қирғизистонга қўшиб берилган.
Шундай экан, Қирғизистоннинг жанубий қисмини Ўзбекистонга қайтариб олиш - у ерадги ўзбекларни фашистлардан ҳимоя қилиш ва тарихий адолатни тиклаш йўлида қилиниши керак бўлган қадамдир. Ҳозир миллат сифатини йўқотган, миллий ғурур деган тушунчадан ҳам узоқ бўлган ўзбеклар барибир бир кун миллат сифатини тиклайди ва қирғиз фашистларини жазолашга ҳамда ўз ерларини қайтариб олишга эришади.
Воқеаларнинг параллель бўлмаган томонларини ҳам эслатиш лозим. Жанубий Қирғизистон ўзбекларнинг қадимдан она юрти, Қрим эса қиримтатарларининг она юрти, руслар у ерларга босқинчи бўлиб келишган. Шундай бўлса ҳам, ҳозир русларга у ерда яшаш учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқ.
Расмда – Қрим парламенти биноси устида Қрим Автономияси ва Россияниннг байроқлари.