05 March 2014
08:45 - АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Киевга келди

Кеча кечқурун Украина пойтахтига келган АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Мустақиллик Майдонида бўлди, инқилоб қурбонлари хотирасига гул қўйди.

Жон Керри Киевда берган баёнотларида, АҚШ Украинанинг янги ҳокимиятини тан олишини, мухолифат билан ҳокимият ўртасидаги келишувлар Виктор Янукоч томонидан бузилганини, Россия Украина ишларига яна ҳам кўпроқ аралашиш учун тайёрланаётганини, АҚШ Украинага ҳар тарафлама ёрдам беришга тайёр эканлигини билдириди.

У кечаёқ бу ерда баъзибир учрашувлар ўтказди. Янги ҳукумат раҳбарлари билан учаршувлар бугун бўлса керак.

АҚШ Давлат Котибининг Украина учун муҳим бўлган пайтда Киевга келиши жуда таъсирли воқеадир, дейди мухбиримиз. Бу воқеани 1992 йилнинг февраль ойида Тошкенига келган АҚШнинг ўша пайтдаги Давлат Котиби Жеймс Бейкернинг Ўзбекистон расмийларининг ҳамма қаршиликларига қарамасдан “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан учрашуви билан солиштириш мумкн.

Бу иккала ҳолда АҚШ ҳукумати ўзининг демократларга бўлган муносабатини очиқча кўрсатган ва кўрсатмоқда.

1992 йили Ислом Карим мухолифат ичидаги хоинлардан фойдаланиб, ҳокимиятини сақлаб қолган эди. Аммо, ҳозир Владимр Путинга катта зарба берилиши муқаррар.