05 March 2014
08:01 -
Ўзбек жамияти: “Бахт шаҳридаги зўравонлик”
БМТнинг “Аёлларга нисбатан камситилишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенция Низоми ва ҳуқуқий нормаларини тарғиб қилиш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш дастурларини такомиллаштириш ва бу борада ахборот-маърифат ишларини олиб бориш учун давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлик тармоғини тузиш бўйича Ўзбекистон Республикасида дастлабки қадамлар босилган.
Лекин шунга қарамай аёлларни камситиш, унга зўравонлик йўли билан муносабаатда бўлиб, никоҳ тузишга мажбур қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Оиланинг биринчи шарти - никоҳ. Расмий никоҳ қайд этилиши билан эр ва хотиннинг ўзаро ва жамият олдидаги ҳуқуқлари, бурчлари пайдо бўлади. Ана шу ҳуқуқ ва бурчларга амал қилиниши оилани мустаҳкамлайди, бундай оилагина ўзининг жамият олдидаги вазифаларини бажара олади. Зеро, комил инсон ҳар томонлама фаровон, беками-кўст, соғ-лом оилада тарбия топади, ул¬ғаяди. Лекин қуда-анда бўлиш ёки данғиллама тўй қилиб уйланиш билан оила бахтини белгилаб бўлмайди.
2014 йил 24 февраль куни Сирдарё тумани, Бахт шаҳри, Шодлик кўчаси 1-уйда яшовчи 1994 йилда туғилган, Бахт шаҳар поликлиникасида ҳамшира бўлиб ишлаб келаётган Абдуворисова Оминани, Бахт шаҳрида яшовчи дорихона мудираси Дилдора Қурбонова ва унинг ўғли Ғайрат Қурбоновлар босқинчилик йўли билан унга оғир тан жароҳати етказишган. Жабрланувчининг отаси Қодиров Иномжон ва онаси Қодирова Мақсудаларнинг айтишича, дастлаб 2013 йил декабр ойида Дилдора Қурбонова Абдуворисова Оминани ўғли Ғайрат Қурбоновга келин қилиш мақсадида Қодирова Мақсудаларнинг хонадонига совчи юборган. Қизнинг онаси рози бўлгач улар яна фикридан қайтишган. Шундан кейин қизнинг ота-онаси мазкур оила билан қуда-анда бўлишни хоҳламай совчиларга умуман рад жавобини беришган.
Шундан кейин Ғайрат Қурбонов қасддан Абдуворисова Оминани зўрлашга ҳам уриниб кўрган, бунинг уддасидан чиқа олмаганидан сўнг 2014 йил 24 февраль куни кундузи соат 10-00 ларда ҳамшира қиз ишда бўлган вақтида дугонаси билан Гулистонга кетаётган пайтида унга ташланиб, жисмоний куч ишлатиб, қизнинг тишларини синдириб ташлаган. Жабрланувчи Абдуворисова Омина ҳозирги кунда Сирдарё шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказида даволанмоқда.
Қизнинг ота-онаси бўлган воқеа ҳақида Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган вакилларига мурожаат қилган. Никоҳ оиланинг вужудга келишида дастлабки ва бирдан бир асос, омил. Унга шунчаки муайян мақсадга эришиш воситаси дея қараш миллий менталитетимизга батамом зиддир. Никоҳ муносабатлари қанчалик соф, эркин, ихтиёрий бўлса, шунинг¬дек давлат томонидан қўйилган талабларга монанд равишда тузилса, албатта, шу оиланинг мавқеи, обрўйи баланд бў-либ, ушбу оилада вояга етаётган фарзандлар ҳам комил инсон бўлиб етишадилар.
Ўзбекистонда мустақилликнинг илк йилларидаёқ ратификация қилинган CEDAW – “Аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги халқаро Конвенцияга мувофиқ аёллар ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар орасида мана шундай кўнгилсизликлар ҳам бор.
Мунтазир