04 March 2014
23:09 -
Cенсация: Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот миқдори эълон қилинди, энди ҳукуматни ўз дастурларини очиқлашни талаб қилиш лозим

Маълумки, ЯИМнинг миқдори шу пайтгача халқдан сир тутилади. Ўзбекистон ЯИМ ҳажми бўйича Қозоғистондан 4 баравар, Киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича эса 8 баравар орқада эканлигини “Ҳаракат” Агентлиги биринчи марта эълон қилиб, Ўзбекистон иқтисоди чўкаётгани ҳақидаги хулосани билдирган ва шундай шароитда ҳеч нарса қилмаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги режим ўзбек миллатига ниябатан жиноят қилгаётганини урғулаганди. Ҳеч шубҳа йўқки, айнан ўзини қайси бир маънода оқлаш учун Ўзбекистон раҳбарияти бугун ЯИМнинг ҳажмини билдирди.
Лекин, бу билан иш битмайди. ЯИМнинг ҳажми бўйича бу хабарни эълон қилган ўзбек ахборот воситалари мавзуни анализ қилишлари ва ЯИМнинг киши бошига ҳажми бўйича, ривожланган мамлакатлардан 30-40 баравар, Қозоғисон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқада эканлигимизни билдиришлари ва бизнинг изимиздан бориб, Ўзбекистон ҳукуматидан бу вазиятдан чиқиш учун нима қилинаётгани хусусида сўрашлари керак.
Биз истаган йўналишда Ўзбекистон режими бир қадам бўлса ҳам олдинга юрганини мамнуният билан қабул қиламиз, аммо, хукумат мавжуд оғир вазиятдан чиқиш учун нималар қилишини айтмагунча, уни тинч қўймаймиз, дейди мухбиримиз.
Расмда дунё мамлакатларининг ЯИМ ҳажми бўйича гуруҳларга бўлинган харитасини кўрмоқдасиз. Эътибор беринг, бу кўрсатгич бўйича Ўзбекистон фақатгина бир қатор Африка давлатлари ва Афғонистондан олдинда. Қолган ҳаммадан орқада.