04 March 2014
22:13 - Ўзбекистонда болалар учун музейга кириш бепул бўлади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат Парламентига музейларга болаларнинг бепул киришини таъминловчи қонунчилик ташаббуси билан чиқишни режалаштирмоқда. Шу йилнгинг апрел-май ойларида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритилиши мўлжалланаётган қонун лойиҳаси ҳафтанинг муайян икки кунида болаларнинг музейларни бепул томоша қилишини кўзда тутади.

Қонун лойиҳасида ҳар йили “Музейлар ҳафталиги” ўтказилиши ва ҳафталикда музейлар эшиги болалар учун очиб қўйилиши ҳам назарда тутилган. Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда 112 та музей фаолият кўрсатмоқда. Булар сирасига уй музейлари кирмайди.