04 March 2014
20:46 -
Маҳкумлар нидоси: “Бу ердан бизнинг ўлигимиз чиқади” (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №6, 03.03.2014)

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда сақлашда айбланган бу шахс ҳозирда Қорақалпоғистондаги 64/71-муассасда жиноий жазони ўтамоқда. Таъкидлаш жоиз, жазони ўташ жойида содир этилаётган қийноқлар, ноинсоний ва шафқатсиз муомала тарзи оёқларининг мажақланиб, мажруҳ ҳолатига келишига сабаб бўлган.
“Ички ишлар вазирлигининг ЖИЭББ бошлиғи, полковник А.Шодиевнинг ўринбосари яхши одам экан, бизни қабул қилди ва олдимизда УЯ 64\71 ЖИЭМ бошлиғи Кенжаев Ботирга қўнғироқ қилиб, узоқ муддатли учрашув беришини буюрди. Шундан кейин 2013 йил 30 ноябр куни кеч соат 20-00 ларда менга номаълум бўлган +998942930018 рақамли мобиль телефондан турмуш ўртоғим Ражапов Тожиддин жуда ғалати ва ғамгин овозда: “2014 йил 10 январдан кейин келинглар шикоят ёзманглар”- деб гапини тез тугатди. Шунга қарамай, биз бордик. Унинг аҳволи жуда ҳам оғир, чап оёғини боса олмас, думба соҳаси зарбдан қаттиқ эзилган, кўкариб кетган эди. У бизга “ҳеч қаерга ёзма мурожаат қилма, акс ҳолда бу ердан менинг ўлигим чиқади” деб айтди” дейди С. Ғойипова.
Тошкент шаҳар Учтепа тумани Тўқимачи 2-тор кўчада яшовчи фуқаро Хайринисо Исажонованинг 33 яшар ўғли Аҳрол Исажонов диний радикал оқимларга мансубликда айбланиб, 28.07.2000 йилдаги Тошкент шаҳар суди ҳукми билан 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Ўзбекистон Президенти номига содир этмаган қилмишидан пушаймонлик ҳақида ариза берганига қарамай унга қамоқ тратибини бузганлик айби билан яна муддат қўшиб берилди. Энг муҳими у ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 64/51-сонли муассасада муассаса нозири Баҳодир Хўжаназаров назорати остида мунтазам қийноққа солинади ва аҳволи ўта оғир даражага келиб қолган.
“Катта ўғлим Абзал Исажонов 2002 йилнинг 20 апрелида қамоқдан соғлиғи, яъни ўткир сурункали сил (туберклёз) хасталиги туфайли озод қилинганди. Уйга келгач, бир ой ўтмасдан вафот этди. Энди кичик ўғлим Аҳрол худди шу ҳолга келган. Уни ҳам тинимсиз калтаклашади, қийноқларга солишади, изоляторларга қамашади. Сўнгги учрашувимизда мендан рози-ризолик сўраб қолди. У ердан тирик чиқишига кўзи етмаяпти” дейди Х. Исажонова.
Афсуски, жамиятимизга тушаётган аризалар орасида қийноқ, ноинсоний ва шафқатсиз муомала ҳолатларини акс эттирган шикоятлар кўпчиликни ташкил этади.
Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳ¬қирловчи турларига қарши конвенция»ни аллқачон тан олган, бу борада БМТга тегишли ҳисоботларни бериб боради. Аммо вазият аянчли эканича қолмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маъмуриятини юқоридаги ҳолатлар юзасидан изоҳ бериш ва вазиятни ўнглашга чақиради.