03 March 2014
21:42 - АҚШга авиачипталар нархи арзонлашди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати Тошкент - Нью-Йорк – Тошкент авиарейси учун чипталар нархини арзонлаштирди. Шу йилнинг 28 февралдан 15 майга қадар амал қилинадиган бу акция даврида эконом класс чиптаси нархи тариф турига қараб 130 - 250 еврогча туширилади. Бунинг устига Ўзбекистон фуқаролари чипта пулини хориж валютасида эмас, Марказий Банкнинг расмий курси бўйича сўмда харид қилиши мумкин.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” АҚШга чипта нархларининг арзонлаштирилиши факти юзасидан изоҳ бермаган.