03 March 2014
21:42 -
Сенсация: НН кутилмаганда ВВПга қарши чиқди

Қозоғистон ташқи ишлар вазирли тарафидан бугун тарқатилган баёнотни шундай баҳолаш мумкин: Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Россия Президенти Владимир Путиннинг Украина масаласидаги тажовузкорлигини ёқламайди.
Баёнотда айтилишича, Қозоғистон Украинада бўлаётган воқеалардан ташвишда. Жараёнларнинг чуқурлашиши кутилмаган минтақавий ва глобал натижаларга олиб келиши мумкин. Қозоғистон бу ишга алоқаси бўлган ҳамма тарафларни куч ишлатишдан воз кечиб, максимал сиёсий ҳаракатлар қилишга чақиради.
Ваҳолангки, Владимир Путин Украинада уруш қилиш учун тайёрланмоқда. Демак, НН кутилмаганда ВВПга қарши чиқиб, уни юмшоқ шаклда огоҳлантирмоқда.