02 March 2014
15:17 - Уйғурлар Хитойнинг Кунмин шаҳарига ҳужум қилдилар, 29 киши ҳалок бўлди

Синхуа агантлигининг рус тилида ҳам тарқатилган ўта қисқа хабарида айтилишича, 1 март куни кечқурун Шинжон-Уйғур автоном ўлкасининг сепаратистлари Кунмин шаҳаридаги вокзалда террористик акт уюштирдилар. Бугун эрталаб соат 6 гача аниқланган муълумотларга кўра, ўлганларнинг сони 29 га, маҳаллий касалхоналарга олиб келинган ярадорларнинг сони 130 га чиқди. Теракт жойида 4 ҳужумчи ўлдирилди, бир нафари ушланди.

Ғарб агентликларининг хабарида Кунмин Хитойнинг жанубий-ғарбидаги шаҳар эканлиги айтилади. Демак, у Уйғуристонга яқин, балки, қўшнидир.

Синхуа агантлигининг хабарига илова қилинган расмларда вокзалнинг умумий кўринишидан ташқари, ярадорлар, улар ётган касалхона палаталари бор. Уларга қараганда, ҳеч қандай портлаш каби нарсалар бўлмаган, ҳужумчиларнинг нишони - уйғурлар мустамлакачи деб ҳисоблайдиган хитойларнинг ўзи бўлган.