02 March 2014
10:09 - Жуда қизиқ: Туркия Ташқи ишлар вазири Украина Бош вазири билан учрашди
Воқеанинг қизиқлиги шундаки, Туркия Сурия масаласида Ғарб билан бирга бўлиб, Россиянинг қаршисида турган бўлса ҳам, бу мамлакатнинг Бош вазири Ражаб Эрдўғон Россияга ва шахсан Владимир Путинга яқинлик кўрсатишга ҳаракат қиларди. Украина масаласида ҳам шундай бўлаётгани қизиқ.

Россия Украинанинг янги ҳукуматини сал кам фашистлар деб баҳолаб, уни йиқитиш учун ярим очиқ, ярим яширин шаклда уруш олиб борар экан, Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Давутўғли кеча Киевга келиб, Бош вазир вазифасини бажарувчи Арсений Яценюк билан гувоҳларсиз учрашибди ва унинг ҳукуматини Туркия қўллаб-қувватлашини билдирибди. Бу ҳақда Туркияда чиқадиган энг катта газеталардан бири бўлган “Туркия” хабар беради.

Туркларни ҳамма нарсадан кўпроқ Қримда яшайдиган қримтатарларининг тақдири қизиқтириши ўз-ўзидан маълум. Фалокат юз бериб, Қрим Россия қўлига ўтиб қолса, қримтатарларининг аҳволи ҳозиргисидан ҳам ёмон бўлишини ҳамма, жумладан, турклар ҳам яхши тушунишади. Айнан шу сабабли, Туркия Украинанинг янги ҳукумати йиқилмаслигини, Россия бу мамлакатда, демак, Қримда ҳам ҳукмрон бўлишини истамайди.

Турклар бу муҳим масалада туркчилик нуқтаи назаридан прниципиал позиция тутаётганлари олқишга сазовор. Аммо, Ўзбекистон расмийлари Украинада бўлаётган воқеаларга муносабат билдирмадилар. Аслида, билдиришлари ва Владимир Путиндан Украинанинг бутунлигига таҳдид солмасликни талаб қилишлари керак эди.

Амалда нима бўлади? Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Путиннинг тарафдори бўлади. Чунки, Марказий Осиё тожиклари келажакда русларнинг ёрдами билангина қадимий Туркистонда Тожикистоннинг мустақиллигини сақлаб қоламиз деб ўйлайдилар. Аммо, Россия ҳеч қачон тожиклар деб Марказий Осиёдаги туркий халқлар билан қарама-қаршилик қилмайди.