02 March 2014
01:45 - Афғонистонлик қочқинлар Европада 17 асрда қурилган муҳташам черковда яшамоқда

Расмга яхшилаб қаранг, насронийлар черковининг марказида расм чизиб ўтирган афғонистонлик қочқинларнинг болаларидан ташқари, атрофдаги чодирчаларни кўрасиз. Ҳа, бу болалар ўз ота-оналари билан шу чодирчаларда бир неча ойдан бери яшайдилар.

Черков Брюсселда, қочоқлар эса, бир неча ойлардан бери Бельгия ҳукуматидан мамлакатда қолиш учун рухсат ололмаяптилар. Уларни депортация қилишлари ҳам мумкин.

Европанинг марказидаги давлатда оғир аҳволда бўлган афғонистонлик қочқинларни уруш кетаётган мамлакатларига қайтариб юборишмаса керак. Ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ҳам бунга йўл беришмайди, деб ишонса бўлади.

Аммо, Брюсселнинг марказида 17 асрда қурилган муҳташам черковни мусулмон қочқинларга яшаш учун бериб қўйилганига нима дейсиз? Баптисларнинг Муқаддас Джон черковнинг пастори (мачитнинг имоми каби одам) кўчада қолган 200 га яқин афғон қочқинига черков эшикларини очибди. Ҳозир уларнинг сони бироз камайган, дейди бу воқеа ҳақида репортаж тайёрлаган Reuters агентлигининг мухбири Франкоис Леноир, чунки баъзи оилалар қочқинлар учун давлат тарафидан очилган марказда жой топишибди.

Нима бўлганда ҳам, черковнинг пастори Даниэл Аллиетга офарин дейиш керак. Бу воқеа мусулмонларга дарс ҳам бўлсин.