01 March 2014
21:12 - Ўзбекнинг иши, дарди, мағрурланадиган ягона нарсаси – ош

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлги, бошқа иш қуриб қолгандек, билдиришича, Москва ҳокимлиги билан бу ердаги Ўзбекистон элчихонаси биргаликда “ўзбек овқати куни” деб аталган тадбир ўтказибди. Тадбир қачон ва қаерда ўтказилгани ҳам айтилмайди. Тахмин қилиш қийин эмаски, Ўзбекистон элчихонасида кимлардир меҳмон қилинган.

Меҳмонларга ўзбекларнинг овқатлари, овқат маданияти ҳақида маълумот беришганмиш, овқат маданияти бой маданиятимизнинг ажралмас парчасимиш.

Аслида, ҳозир дунё, биринчи навбатда, Россия - Ўзбекистонга арзон мардикорлар юрти сифатида қарайди. Элчилигимиз, мардикорлaрнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш масалаларига эътибор бериш ўрнига, ош бериш билан овора эканлиги - давлат ва миллат сифатидаги ҳозирги аянчли аҳволимизнинг яна бир кўрсатгичидир.