28 February 2014
16:09 - Тошкент Техника Университети қозоқларга дворниклар тайёрламоқда, келажагимиз йўқ, аҳволни фақат “Бирлик” тушунмоқда, фақат у тузатолади

ЎзАнинг мухбири Асқар Ёқубовнинг ҳозиргина эълон қилинган “Илм ва таълим уйғунлиги” номли мақолачаси шундай бошланади: “Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида талабаларнинг таълим олиш билан бирга илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланиши учун ҳам барча шароитлар яратилган. Олий ўқув юртининг замонавий жиҳозлар ва ўқув қўлланмалари билан мунтазам янгиланиб бораётган бой моддий-техник базаси бунга имкон беради.”

Масхарабозлик саҳнаси бўлган ЎзА ва унинг хабарчилик нима эканлигини ҳам билмайдиган саводсиз журналистларидан шундай аҳмоқона мақоллар кутиш мумкин, холос. Асқар Ёқубов шу мавзуда бир нарса ёзмоқчи экан, аввал бу мавзуни ўрганиши лозим эди. Бундай журналист Ўзбекистонда олий таълим тизимининг аҳволи, хусусан, бу тизим ўқитувчиларининг аҳволини билиши керак эди. Аммо, билмайди, оддий қорамол.

Аҳвол эса шундай. “Ҳаракат” Агентлиги Жаҳон Банки, МДҲнинг Статистика комитети каби жиддий манбалар ва ўз мухбирларининг юртдошларимиздан тўғридан-тўғри олган маълумотларини бир неча марта эълон қилдик. Мана уларнинг баъзилари:

Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган мамлакатлардан тахминан 30 марта, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 марта орқадамиз. Яқинда бу рақамлар 20 га чиқади. Ўртча ойлик масаласида ҳам айнан шундай. Қозоғистонда ўртача ойлик 683 доллар, бизда 90 доллардан ҳам оз.

Тошкентда ўртача ойлик 120 доллар, Остона ва Олмотада 700 долардан ортиқ. Тошкентдаги ўзбек профессорининг ойлиги 180 доллар атрофида, Қозоғистоннинг катта шаҳарларида дворникларнинг иш ҳаққи бундан 2-3 баравар катта. Чўчқаларга айланган ўзбек профессорлари бунга қаршилик кўрсатишнинг йўлини ҳам топишган: Норозилик билдирмаслик, илм устида ишламаслик, ҳаётини студентлардан оладиган пора билан ўтказиш, биринчи имкон бўлиши биланоқ Олмота ёки Остонага қочиш ва у ерда дворниклик қилиш. Чунки, уларнинг мутлақо кўпчилигини дворникликдан бошқа ишга олишмайди.

Ўзбекистон Давлатнинг Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмларининг ҳар бири 11 млрд доллар атрофида. Аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда бу рақамлар биздан 3 баравар катта. Демак, Ўзбекистон бундай бюджет билан яшай олмайди. Аммо, юрт ташқарисида ишлаётган мардикор ва фоҳишаларимиз Ўзбекистонга йилига 10 млрд доллардан ортиқ пул юборишади, Ўзбекистондек давлат шунинг ҳисобига яшамоқда.

Шундай экан, Асқар Ёқубов исмли аҳмоқ журналист юқоридаги сўзларига бирота одам ишонадими? Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети қайси маблағ ҳисобига замонавий жиҳозлар ва ўқув қўлланмалари билан мунтазам янгиланиб турибди. Фараз қилайлик, сеҳргар Ислом Карим бунга осмондан маблағ топиб бермоқда. Аммо, Университетда фақат таълим олмасдан, илмий тадқиқот қилишни ҳам ўрганган тадқиқодчи ахир бир кун Остона ва Олмотага бориб дворниклик қилишга мажбур бўлишини ЎзА мухбири тушунмайдими?

ЎзА мухбирини қўйиб турайлик, чет элларга чиқволиб мухолифатчиликка даъво қилаётганлар, яъни аҳволимизни тузатиш учун гўёки мавжуд тузумга мухолифатчилик қилаётганларнинг ўзи бу муаммоаларни билишадими, тушунишадими? Йўқ, улар бу муаммоалар борлигини феълан “Бирлик” Партиясининг органи бўлган “Ҳаракат” сайтидан ўрганишди. Қиладиган ишлари эса, асосан “Бирлик”ка ёпишиш. Ўзбекистондаги тожиклар режими истаган ишни қилиб, қўлларидан келганча “Бирлик”ни обрўсизлаштиришга ҳаракат қилиш, қўлларидан келса унинг орқасига пичоқ уриш. “Бирлик”ка урилаётган пчиқлар - ўзбекларга урилаётган пичоқдир.

Шундай иш билан шуғулланаётган қорамол ва чўчқалар Ўзбекистон учун бирон нарса қилишоладими? Ўзлари тушунмаган соҳада нима ҳам қилишоларди?

Бор муаммоларни вақтида кўтариб, уларни ҳал қилиш устида ишламасак, аҳволимиз Миср, Тунис, Ливия каби бўлади. Ваҳолангки, Ал Хоразмий ва Мирзо Улуғбек каби буюкларнинг авлодларимиз.

Муаммоларни тўғри таърифлаб, ундан чиқиш йўлларини кўрсатаётган “Бирлик” Партиясигина ўзбекларни қайтадан миллат, Ўзбекистонни давлат қилолади. Чунки, муаммоларни тўғри таърифлаш - ечимнинг ярмидир. Бошқалар миллат ва давлатни ўйлашса, "Бирлик"га қўшилишдан бошқа йўллари йўқ.

Расмда – “Бирлик” ўтказган ва Ўзбекистон тарихида қоладиган митингларидан бири. Айнан улар халқимиз потенциалининг кўрсатгичидир.