28 February 2014
18:45 -
Тошкентда ўзбек-корея бизнес-форуми бўлди, кореяликларнинг мақсади фақатгина биздан фойда олиб қочишми?

Маълум бўлишича, бу тадбирда иштирок этиш учун келган Корея Жумҳурияти бизнес доиралари вакилларининг делегацияга Корея Халқаро Савдо Ассоциацияси раисининг ўринбосари Ан Хюнхо (Ahn Hynho) раҳбарлик қилмоқда. У бу йиғилишдаги нутқида ўз мамлакати Ўзбекистонга инвестициялар ётқизиш соҳасида Хитой ва Россиядан кейин учинчи ўринда эканлиги, икки мамлакат нефтехимия, автомобилсозлик, қурилиш, информацион технологиялар ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилаётганини гапириб, “Навоий” аэропорти қошидаги логистик марказни ривожлантириш соҳасини, бу марказда 100 минг тонна юк ишловдан ўтганини алоҳида урғулаган.
Келажакда юк ўтказиш 300 минг тоннага етишини гапирган Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлагановга кўра, 2013 йилда Ўзбекистон ва Жанубйи Корея ўртасида савдо айланмаси 2,121 млрд долларга чиққан. Яъни, жуда кам.
Ўзбекистон иқтисодининг кучи Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлиги, аҳволни тузатиш учун инқилобий реформалар ўтказиш кераклиги, аммо Ислом Карим ҳукумати ҳеч нарса қилмаётганини кореяликлар билмасликлари мумкин эмас. Шундай экан, уларнинг масади нима – ўлаётган Ўзбекистоннинг иқтисодидан фақат фойда чиқариб олиб қочишми ёки иқтисодимизни юксалтиришга ёрдам беришми?
Табиий, ўзбек журналистлари бундай саволларга жавоб қидиришни қўйиб туринг, уларни тушунмайдилар ҳам. Аммо, тахминий жавоб бор: кореяликларнинг мақсади - ўлаётган Ўзбекистоннинг иқтисодидан фақат фойда чиқариб олиб, кейин қочиш.
Бундай вазиятни ўзгартиришнинг ягона йўли - Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукм сураётган тожиклар режимидан қутилишдир.