
Русларнинг марказий ахборот агентликлари Ростовдаги “ДонИнформБюро”га асосланиб, Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг учоғи 27 февраль куни кечқурун 10 атрофида (Тошкентда – ярим кечаси) Ростовдаги ҳарбий аэропортга қўнганини эълон қилдилар. У Россия ҳукуматига оид қароргоҳда эмас, кимнингдир шахсий саройига жойлашган эмиш.
У эртага кечқурун матбуот-конференцияси ўтказмоқчи. Нима дейишини ҳам олдиндан тахмин қилиш мумкин. “Мен, - дейди у, - Украинанинг қонуний президентиман, Киевдаги ҳукумат террористларники. Уларни жойига қўйиб қўйиш учун Россиядан ёрдам сўрайман”.
Аммо, Россия Президенти Владимир Путин нима жавоб беришини олдиндан айтиш қийин. Украина Гуржистон эмас, Украина билан урушга киришдан олдин яхшилаб ўйлаш керак. Ғарб Россияга қарши шундай санкциялар киритиши мумкинки, шундоғам иқтисодий аҳволи яхши бўлмаган Россиянинг бошига оғир кунлар тушади.
Воқеаларни кузатиб борамиз. Улар ўзбекларга дарс бўлиши керак. Ўзбек миллатига хоинлик қилаётганлар, ҳозир миллат ва давлат савиясидаги масалалар билан шуғулланаётган ягона мухолифат ташкилоти бўлмиш “Бирлик” Партиясига хоинлик қилаётганлар, феълан Ўзбекистондаги тожиклар режими ва қирғиз фашистларига хизмат қилган ва қилаёттган ҳаромий ва чўчқалар кўзларини очиши керак. Ахир шундай кун келадики, Янукович каби қочиб қолмасалар, уларнинг бошига Каддафийнинг куни келади. Вақтинча қочиб қолиб ҳам, барибир қайтадан миллат сифатига эришадиган Ўзбекнинг ғазабидан қутилолмайдилар.