27 February 2014
23:08 - Қрим парламенти референдум ва янги Бош вазир тайинлади

Аввалги хабарларимздан бирида Қрим Радаси кворум бўлмагани учун мажлис бошлай олмаётганини билдиргандик. Маҳаллий вақт билан кечга яқин кворум тўпланган ва 25 май куни Қрим автономиясининг ваколатларини кенгайтиршш масаласи бўйича референдум ўтказишга қарор қилинган. Маълумки, 25 май куни Украинада президент сайловлари ҳам бўлади. Референдумда Қрим мустақиллиги бўйича савол ҳам қўйилиши мумкин.

Парламент “Руслар Бирлиги” номли партиянинг лидери Сергей Аксеновни Бош вазир этиб тайинлабди.

Хуллас, тайинланган референдум ҳам, янги Бош вазир ҳам, Украинадаги муаммоларни кўпайтириши, рус ва украинлар ўртасидаги муаммоалрни кучайтириши муқаррар.