27 February 2014
22:11 -
Гуржистон суди Cаакашвилининг собиқ Бош вазирини яна 4,5 йилга қамади

Ваҳолангки, Вано Мерабишвили ички ишлар вазири бўлган замонда ўтказган ислоҳотлари, полицияда пора олишни тугатишга эришгани билан бутун дунёга машҳар бўлган эди.
Маълумки, ҳозир Гуржистонда ҳаммани пул билан сотиб олишга ўрганган россиялик миллиардер Бидзиина Иванишвиили яккаҳокимлик қилади. Худди Владимир Путин Михаил Ходорковскийни ёмон кўриб қолганидек, Бидзиина Иванишвиили Михаил Саакашвили шунчалик ёмон кўради. Ҳозир у Саакашвилининг ҳамма сафдошларини жазолаш билан овора. Ғарб дунёси бу жазолашларни сиёсий қасд олиш деб баҳоламоқда.
Шуни ҳам айтиш керакки, бир оз илгари Кутаиси суди ҳам Вано Мерабишвилини сохта айблар билан бир неча йилга озодликдан маҳрум қилганди.