26 February 2014
22:18 - Қримда Украинанинг тақдири ҳал этилиши мумкин
Қримтатарлари Миллий Мажлисининг расмий сайти очилмаяпти. Украина ва Россияда тарқатилаётган хабарларига кўра, бугун қиримтатарлари маҳаллий парламент - Қрим Радаси олида митинг ўтказиб, Украинанинг бутунлигига таҳдид соладиган қарорлар чиқармасликни талаб қилишди.

Айни замонда, Украинанинг янги ҳукуматини тан олмаслик тарафдорли ҳам, улар руслардан иборат, митинг қилиб, Киевда ўрнатилган ҳокимяитни тан олмаслик, Украинадан чиқиб Россияга қўшилиш каби талаблар қўйдилар.

Қримтатарлари билан руслар ўртасида жанжал бўлгани ҳам айтилади, аммо тафсилотлар маълум эмас.

Ҳалигача русларнинг Қораденгиз флоти жойлашан Севастопда ҳам вазият оғир. Бу ердаги аҳолининг кўпчилигини ташкил қилувчи руслар норасмий шаҳар ҳокимини ҳам тайинладилар ва Киевга бўйсинмасликларини эълон қилдилар.

Маълумки, Қримда аҳолининг 60 фоиздан ортиғи руслар. Украинлар 25 фоиз атрофида, қримтатарлари 10 фоиз. Демак, Россиядан тўла мустақил бўлиш ниятидаги Украинанинг тақдири Қримда ҳал этилиши мумкин.