
Туркиядаги учта буюк партиядан бири бўлган Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг (МХП) раиси Давлат Боғчали “Туркия - Тунис, Миср, Ливия ва Украина каби бўлишини истамаймиз” дебди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди.
Аслида Давлат Боғчали 30 мартда бўладиган маҳаллий сайловлар олдидан ўз мамлакатининг ҳозирги ғариб деса бўладиган аҳволини тўғри баҳолаш ниятида эканлиги ўз-ўзидан маълум. Баҳолаш пайтида Тунис, Миср, Ливия ва Украина давлатларининг номи тилга олиниши ҳам тасодиф эмас. Айнан шу давлатларда аҳвол ўта мураккаб ва ўта аянчли эди ва ундан чиқиш йўли қон орқали бўлди.
МХПнинг раиси очиқ гапирмаса ҳам, Туркияда аҳвол ўта мураккаб эканлигини, ундан чиқиш йўли қонли бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Биз бошқаларни кузатиб бориш билан бир қаторда ўзимизда нима бўлиш кераклиги ўйлашимиз керак.
Ҳамма биадики, Россия бу мамлаатларда бўлган воқеаларанинг орқасида Ғарб, биринчи навбатда, АҚШнинг қўли борлигини, айнан Ғарб ўзи истаган кучларни ҳокимиятга олиб келиш учун бу мамлакатлардаги инқилобларни оловлантиргани ва инқилобчиларни қўллаб-қувватлаганини гапиради. Балки, шундайдир. Аммо, асосий масала бу мамлакатларда инқилобий вазият ўз-ўзидан етишганида, бу мамлакатларнинг раҳбарлари бор муаммоларни кўрмасдан юрганларида ёки ўзларини кўрмаганга солганликларида. Очиқроқ гапирсак, ўз мамлакатлари ва халқларига нисбатан жиноят қилганларида.
Бизни авваламбор ўз мамлакатимиз Ўзбекистондаги вазият, вазият қайси тарафга қараб кетаётгани, нима бўлиши мумкинли қизиқтиради.
Аҳвол ўта аянчли. Ўзбеклар қирғиз фашистларининг қилмишларига кўз юмиб, миллат сифатини йўқотганларини намойиш қилдилар. Ўзбекистон давлат сифатида чўкмоқда. Иқтисоди ўлмоқда.
Қаранг, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича, ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 8 баравар орқадамиз. Бизда ўртача ойлик ҳам улардан 8 баравар кам. Кечаги хабарларимизда Олматанинг ҳокимига асосланиб билдиргнимиздек, Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти ОлматанингМинтақавий Ички Маҳсулотига тенг экан. Тошкентда ўртча ойлик, МДҲ статистика қомитетига асослани аввал билдирганимздек 120 доллар, Ўзбекистон бўйича 90 доллар, Олмомтада эса 700 доллар экан. Ўзбек прфессорлари катта шаҳаралардаги қозоқ дворникларидан кам ойлик олишади, аммо чўчқалар каби бунга қарши оғиз ҳам очишмайди.
Яна аввалги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад қисми 11 млрд доллар атрофида экан, чет элларда ишлаётган мардикорларимиз Ўзбекистонга ҳар йил 10 миллиард доллардан ортиқ пул юбормоқдалар. Яъни, Ўзбекистон ҳозир мардикорлар ҳисобига яшаётган давлат.
Энг қизиғи, Ўзбекистон раҳбарияти ўзини бу рақамларни билмаётгандек тутмоқда. Бу рақамларнинг ҳаммасини миллатдан сир тутатди. Демак, ҳеч нарса қилмоқчи ҳам эмас.
Мухолдифат лагерида аҳвол қандай? Ҳозир мухолифатчиликка даъво қилаётган гуруҳлар ҳам, табиий, “Бирлик” Партиясидан ташқари, ҳақиқий аҳволимизни билмайди. Юқорида келтирилган ҳамма рақамлар “Бирлик” Партияси тарафидан аниқланди, “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан эълон қилинди.
Демак, “Бирлик”дан бошқа мухолифатчиликка даъво қилаётганлар ҳам, уларни псевдо-мухолифатчилар дейиш керак, нима қилишни билишмайди. Нима қилиш керакли ҳақида ҳали бирота пичоққа илинадиган таклиф киритишгани йўқ. Тўғри, аҳволни билмаган одам ёки ташкилот қанақа қилиб чиқиш йўли таклиф қилоларди?
Шулардан чиқиб айтиш керакки, аҳволимиз Тунис, Миср, Ливия ва Украинадан ҳам баттар.
Ўтган йили 8 июль куни “Ҳаракат” сайтида “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг “Ўзбек қайтадан миллат бўлиш йўлида ўн минглаб, Марказий Осиёдаги мавқесини тиклаш йўлида эса юз минглаб, балки, миллионлаб қурбон беришга маҳкум” номли мақоласи эълон қилинган эди.
Демак, яқин келажакада Ўзбекистон ва Марказий Осиёда воқеалар шундай йўлдан кетадими? Ўзбекистон ва Марказий Осиё шундай йўлдан кетишга маҳкумми?
Кўринишидан, айнан шундай. Миллат подага айлантирилган, бошқарувчилар ва мухолифатдагиларнинг кўпчилиги чўчқалардан иборат экан, “Бирлик” Партияси ҳам ўз лидери башорат қилган ваҳимали воқеаларнинг олдини ололмайди.