26 феврал куни Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Ричард Ҳоугланд келди ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди. Вазирлик хабарномасига кўра¸ учрашувда икки давлат ўртасидаги долзарб масалалар¸ савдо-иқтисодий¸ сиëсий¸ маданий-гуманитар борасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Меҳмоннинг ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик жамиятининг бошқа вакиллари ва мухолифатчилар билан учрашуви ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Маълумки, АҚШ қўшинлари Афғонистонни, демак, Бутун Марказий Осиёни тарк этиш арафасида турибди, шундай экан, Марказий Осиёнинг беқарорлиги нима бўлади, деган савол ҳамамани қизиқтиради. АҚШ расмийлари минтақани бутунлай тарк этиш ниятлари йўқлиги, Марказий Осиё давлатлари билан турли масалаларда ҳамкорлик давом этиши ҳақида гапираётганлари эътиборга лойиқ, аммо, АҚШдан бу хусусда аниқроқ сигналлар келишини ҳамма истайди.
Шубҳа йўқки, Ричард Ҳоугланд шундай сигналлар беришга келган, бироқ бу сигналлар фақат диктаторларга эмас, жамоатчиликка ҳам билдирилиши керак.