22 February 2014
13:36 -
Украинада жараёнлар яшин тезлигида ривожланмоқда: Урушгами ёки мухолифатнинг ғалабасига?
Бир соатча аввал очилган Олий Раданинг мажлисида Регионлар Партиясининг депутаталр камчилик бўлса ҳам, квориум бор. Мажлисни бошқараётган Вице-спикер Руслан Кошулинский спикер Владимир Рибак ва унинг биринчи ўринбосари Игорь Калетник истеъфо аризалари топширганларини билдирди. Владимир Рибак сабаб сифатида касаллигини билдирибди, Игорь Калетник нима сабаб кўрсатган хабарларда айтилмайди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Владимир Рибак Президент Янукович ва унинг яқин одамлари қаторида Харьковга учиб кетган.
Президентнинг Олий Рададаги вакили Юрий Мирошниченко Виктор Янукевичнинг қаердалиги маълум эмас дейишгача борибди.
Ҳа, Украинада жараёнлар ўта тезлашмоқда. Аммо, қайси тарафга – мухолифатнинг тўла ғалабасигами ёки урушга?
Яна ўша норасмий, аммо тасдиқланмаган хабарларга кўра, бугун Харьковда Украинанинг жанубий-шарқий минтақалари ва Кримдан келадиган ҳамма даражадаги депутатларнинг “Украина Жабҳаси” номли руспарастлар ташкилоти тарафидан чақирилаётган қурултойи бўлади. Тахмин қилиш мумкинки, бу қурултой Россия эмас ЕИ билан яқинлашиш тарафдори бўлган украинларни миллатчиликда айблаб, уларга қарши очиқча айтилмайдиган уруш эълон қилади ва Россияни ёрдамга чақиради.
Киевда бир кун бўлгандан кейин Варшавага қайтган Польшанинг ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский “Виктор Янукевични истеъфога жунатиш эҳтимоллиги нолга тенг” дебди. Сикорскийнинг “Танклари, сув пуркатгичлари, снайпер милтиқлари ва автоматлари бор бўлиб, бунинг устига, уларни ишлатишга тайёр одамдан тўла капитуляция талаб қилиш тўғри йўл эмас, энди ҳамма нарса Украина сиёсатчиларининг етуклигига боғлиқ” сўзлари вазиятни тўғри баҳолаш бўлиши мумкин. Яъни, Янукович уруш йўлини танлашининг эҳтимоллиги катта. Демак, ҳамма нарса яна Украина армиясининг позициясига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Расмда – ҳозир касаллигини айтаётган Олий Рада спикери Владимир Рибак бир кун аввал парламент мажлисини бошқармоқда.