22 February 2014
12:45 -
“Uzmobile” асосида яратиладиган янги милий алоқа оператори 3 йилда бутун Ўзбекистонни эгаллайди
Бир қанча оммавий ахборот воситалари мамлактимизда “Ўзбектелеком” ширкати негизида янги миллий алоқа оператори ташкил этилаётгани ва унинг МТС-Ўзбекистон алоқа оператори ўрнини эгаллаши ҳақида ёзмоқда. “Ҳаракат” мухбирлари мазкур янгилик ортидан “Ўзбектелеком” ширкатининг алоқа инспекцияси билан суҳбатлашди. Инспекция ходимига кўра, ростдан ҳам эски ширкат негизида йирик миллий оператор ташкил қилинмоқда ва бу оператор 2017 йилга бориб, бутун мамлакатни эгаллайди. Ҳозирча “Uzmobile” (Ўзмобайл) деб аталувчи мазкур оператор Ислом Каримнинг қизи Фуҳуша томонидан катта пора эвазига шведларга сотиб юборилган “МТС-Ўзбекистон”нинг частота ресурслари базасини эгаллайди, аммо уни МТСнинг ўриндоши сифатида қараш қисман тўғри, холос.
Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг шу йил 12 февралдаги Қарори ва ундан сўнг ишлаб чиқилган Ҳукумат дастурига кўра, мазкур компания CDMA ва GSM стандартлари бўйича ташкил қилинади.
Ўзбекистон мобиль бозорида ҳозирги кунда атиги 3 фоизни эгаллаб турган “Uzmobile” кейинчалик ўз улушини соғлом рақобат ва сифат эвазига ошириши кўзда тутилган.
“2012 йилнинг июлида МТС фаолияти тўхтатилиши оқибатида мамлакатдаги энг йирик мобил алоқа оператори бўлган "Ўздунробита"нинг 10 миллионга яқин мижози бир кунда алоқасиз қолгани албатта мобиль алоқа сифатини тушириб юборди. Аммо соғлом бозор муносабатлари ва талаблари асосидаги миллий операторни яратиш иши осон эмас”, дейди “Ўзбектелеком” ширкати алоқа инспекцияси ходими.
Бироқ ҳозирги кундаги қимматли қоғозлари давлат ҳисобида юўлган “Uzmobile” мобиль оператори ва унинг тизимидаги “Uzonline” интернет хизмати сифати жуда паст ва мижозларнинг бу хизматлардан шикоятлари жуда кўп, дейди мухбиримиз.
“Uzmobile”нинг МТС-Ўзбекистон мулклари, асосан, антенналарини эгаллаши ҳақидаги маълумотларни “Ўзбектелеком” ҳам, МТСнинг Москвадаги бош офиси ҳам тасдиқламади.
Маълумки, ҳозирда маълумотларга кўра Ўзбекистонда 19,2 миллион киши уяли алоқа хизматидан фойдаланади. Бу компаниялар GSM стандартидаги Beeline ва Ucell операторлари ҳамда CDMA тизимида фаолият кўрсатувчи Uzmobile ва Perfectum Mobile алоқа операторларидир.