21 February 2014
20:39 - Сурхондарёда Сангардак шаршараси музлади

Мамлакатимизнинг энг жанубий нуқтаси бўлмиш Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида нисбатан кам кузатиладиган ҳодиса содир бўлди. Қишнинг кейинги 43 йилда илк марта кескин совуқ келиши оқибатида Сангардак шаршараси музлади.

Бу ҳақда хабар берган “Ўзбекистон овози” газетаси эса, қишнинг совуғида дийдираётган жанубликларнинг ижтимоий, иқтисодий аҳволи хусусида ёзиш ўрнига, баландлиги 150 метр, эни 80 метргача келадиган шаршарада улкан муз сумалаклари пайдо бўлганини таъкидлади. Нашрга кўра, тоғ этагига қарийб 3 метрлик улкан сумалак тушган.

“Улкан қояда шокила-шокила бўлиб осилиб турган миллионлаб муз сумалаклари, камалакранг товланувчи музпардалар ва ҳудуддаги ажиб яхмалакларни томоша қилиб ҳузурланасиз” деб ёзади газета. Профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган давлатнинг оддий одамлари яхмалакларни томоша қилиб ҳузурланармикан? Газета саҳифаларида бу саволларга жавоб қидирилмайди ҳам.йўқ

Расмдаги Сангардак эмас, АҚШ-Канада чегарасидаги икки бўлакли Ниагара шаршарасини кўриб ҳузурланинг.