21 February 2014
19:22 - Бечора Абдулазиз Комилга яна иш топилибди, Хитойнинг янги элчисини қабул қилибди
Авваламбор, кўпчилик билмайдиган бир фактни эслатиб ўтайлик. Совет замонида ҳам, ЎзССРнинг Конституциясига асосланиб, расмиятчилик учунгина тузилиб қўйилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бўлар эди. Табиий, вазир Москва томонидан юритиладиган ташқи сиёсатнинг яқинига ҳам келтирилмасди.

Ҳозир Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати борми? Йўқ. Чунки, Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ташқарисида биронта жиддий халқаро ташкилот, биронта кучли ва ривожланган давлат билан амалий алоқа қилмайди. Оқсарой деб номланган инидан чиқмайдиган Ислом Карим яқинда Чехияга бориши керак эди, у ҳам йўқ қилинди.

Ташқи ишлар вазири деб аталадиган Абдулазиз Комил нима қилиши ҳам номаълум. У бирон давлатга расмий сафар қилганини ҳам эшитмаганмиз. Масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаган ўзбек расмий хабар агантликларидан маълумки, бечора вазиримиз чет эл элчиларининг ишонч ёрлиқлари нусҳасини қабул қилиш билан шуғулланади, холос.

Аслида, ишонч ёрлиқлари президент тарафидан қабул қилиниши керак. Аммо, тожик аслли Ислом Карим Фуҳуша лақабли қизи билан мсахарабозлик қилиш билан овора бўлгани, соғлигининг ёмонлиги сабабли зўрға юргани учун бўлса керак, ишонч ёрлиқларининг нусҳасини олиш Абдулазиз Комилга топширилган. Дипломатия нималигини ҳам тушунмайдиган бу одамга бошқа иш топшириб ҳам бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум.

Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги билдиришича, Хитойнинг янги элчиси Сун Лицзе ишонч ёрлиқларининг нусҳасини бугун Абдулазиз Комилга топширибди. Тарафлар халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилишган эмиш. Нима муаммолар эканлиги, табиий, айтилмайди. Йўқ нарсани айтиш ҳам қийин-да.