21 February 2014
17:36 - Ўзбекистон раҳбарияти ва ёлғондакам мухолифатчиларга маслаҳат: Муҳим қарорлар олиш пайтида қуёш ёки кучли электр ёруғи остида турманг
АҚШда чиқадиган Истеъмолчилар Психологияси Журналининг (Journal of Consumer Psychology) шу йил илк сонида (24-чи том, январь сони) эълон қилинган мақолада айтилишича, қуёшнинг ёки хонанинг ёруқлик даражаси одамнинг қарор қилиш жараёнига катта таъсир қилар экан.

Олимлар аниқлашибдики, ёруқлик жуда кучли бўлса, одамлар эҳтиросга асосланган спонтан, яъни жиддий факт ва аргументларга асосланмасдан, ўз-ўзидан чиқиб кетадиган қарорлар олишар экан. Бундан ташқари, бундай ёруғлик одамнинг стресслигини ва агар у репрессияда бўлса, репрессия даражасини кескин орттириб юборади. Америкалик олимлар ҳаммага шундай таклиф қилмоқдалар: Муҳим қарорлар олишдан олдин ва олиш пайтидаа уйда ёруғликни камайтиринг, кундуз куни бўлса, дереза пардаларини ёпиб туринг.

Бу маслаҳатларни Ислом Карим ва Ўзбекистон раҳбарлариятининг бошқа аъзоларига тўғридан-тўғри йўналтириш керак. Биз уларни аҳмоқлар деб ҳисоблаб келар эдик. Чунки, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкиб бораётгани, миллионлаб ўзбеклар чет эллардан мардикорлик қилиб, минглаб аёлларимиз фоҳишалик қилиб ва топган пулларини Ўзбекистонга юбориб, Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туришлари рақамлар билан исботланган бўлса ҳам, Ислом Карим ва унинг командаси иқтисодимизнинг чўкишини тезлаштиришга, давлатимизни йўқ қилишга қаратилган қарорлар олиш билан овора.

Мухолифатчиликка даъво қилаётган, тўғрисини айтса, ёлғондакам мухолифатчилар деса бўладиганлар ҳам шу аҳволда. Улар тўхтовсиз мутлақо аҳмоқона қарорлар олиш билан машғул. Нима қилаётганларини ҳам тушунмасдан, ҳеч бир ғояга асосланмаган партия ва ҳаракатлар қурадилар. Бундай ташкилотлар секин-аста, ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетаверади, аммо депрессия ботқоғида қолган ёлғондакам мухолифатчилар қоғоздагина бўлган “оламшумул” фаолиятларини давом эттираверадилар.

Фақат ва фақат “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистоннинг давлат сифатидаги, ўзбекларнинг миллат сифатидаги аҳволига тўғри диагноз қўйди, давлат ва миллатни касалликдан тузатиш йўлларини кўрсатди.

Ислом Каримнинг командаси ва ёлғондакам мухолифатчилар нега фақат аҳмоқона, феълан ўзбекларга душманлик руҳидаги қарорлар олишларининг сабабларини америкалик олимлар ўз тадқиқоталари билан кўрсатиб берибдилар. Аммо, кўрсатилган сабаблар уларнинг феъелан Ўзбек миллатига қарши қилаётган жиноят сифатидаги ишларини оқлай олмайди.

Улар ахир бир кун миллат олдида, ҳозир пода ҳолига туширилган, аммо биз қайтадан миллат ҳолига келтирадиган Ўзбек олдида жавоб берадилар.