20 February 2014
23:30 - Украинада ўзгариш йўқ: Қонли тўқнашувларнинг охири кўринмайди
Намойишчилар билан полиция қўшинлари ўртасида тўқнашвлар давом этмоқда. Бугун намойишчилар 70 нафар ички ишлар вазирлигига боғлиқ ҳарбийни асрга олишди. Львовда полициянинг ҳужумкор отрядларининг лагери тахминларга кўра намойишчилар тарафидан ёқиб юборилган. Киевда икки тарафдан нобуд бўлганларнинг сони катта, ҳозиргача 58 нафарининг кимлиги аниқланган.

Мустақил Украинанинг биринчи Президенти Кравчук эртага Олий Рада мажлисини чақириб, янги ҳукумат тузиш ҳамда парламент ва президент сайловлари тайинлаш лозимлигини айтди. Жорийдаги Президент Янукович бу таклифга рози эканлигини ҳам айтишга улгурди. Кўринишидан, унинг гапи бошқа, иши бошқа.

АҚШ Президенти Барак Обама сиёсий лидерларни мулоқатга чақириб, ўтиш даври ҳукумати тузишга даъват этди. ЕИ эса Украинага қарши сиёсий санкциялар киритди, масалан, бу мамлакатга репрессияларда ишлатилиши мумкин бўлган қурол сотилмайди.

Бугун кечаси нималар бўлишини ҳеч ким билмайди.