20 February 2014
22:23 -
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси 160 та тўйни тўхтатди
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси 160 та тўйни тўхтатди, аммо, бундан фойда бўлмайди
Бундан ғурурланиб баёнот берган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Гулнора Маърупова тўйлар тўхтатилишига қизларнинг никоҳ ёшига етмаганини сабаб қилиб кўрсатган. Аммо менталитети Ислом ақидалари билан суғорилган ўзбеклар қизларини аллақандай хотин-қизлар қўмиталари-ю, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яширинча узатишда давом этмоқда.
Ўтган йилнинг 30 апрелида қабул қилинган қонунлар, яъни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига “Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” деб номланган янги модда киритилганига қарамай аҳоли орасида балоғатга етмаган қизларни эрга бериш тенденцияси ҳамон устивордир. Боз устига эркаклар мардикорга кетиб, қизлар орасида ўзига хос рақобат кучайган айни замонда бунинг олдини олиш қийин кечмоқда, дейди мухбиримиз.
“Таълим муассасалари ва маҳаллаларда ота-оналар, ёшлар иштирокида ўтказилаётган учрашувларда қонун ҳужжатлари моҳияти, эрта турмушнинг олдини олиш борасида тушунтириш-тарғибот ишлари билан бир қаторда зарур амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда”, деган Маърупова бу чора-тадбирлардан фойда камлигини тушунмайдиган даражада содда ёки аҳмоқдир. Қачон бу хоним кабилар Ўзбекистон ва Ислом динида ҳар тарфлама инқилобий ўзгаришлар қилинмас экан, тўйлар масаласини ҳал этиб бўлмаслигини тушунишар экан?