
Бугун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркиянинг мамлакатимиздаги янги элчиси Намиқ Гунер Эрпулни (расмда) қабул қилиб, унинг қўлидан ишонч ёрлиғининг нусхасини олган. Очиқча айтиш керакки, бу хабар биз ўзбеклар учун муҳимдмр.
Чунки, бугунги учрашувда, дипломатик мулозаматлар доирасида икки томонлама алоқаларга доир долзарб масалалар муҳокама қилингани, 2013 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10,3 фоизга ортиб, 1 миллиард 346 миллион долларни ташкил этгани айтилган бўлса-да, Туркия билан Ўзбекистоннинг ўзаро муносабатлари ўта совуқдир. Яқинда Сочида узоқ танаффусдан кейин Ислом Карим Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон билан учрашгани ҳам катта ўзгаришларга олиб келмайди. Чунки, ўзаро муносабатлар илимаслигининг кафолати Ислом Каримнинг тожиклигидир. У тахтда ўтираркан, Намиқ Эрпул қанчалик ўз ишининг устаси, маҳоратли дипломат бўлмасин, ўзаро муносабатларни илитишга қурби етмаса керак.
Аслида, Ўзбекистоннинг келажаги Турк дунёси билан боғлиқ. Биз Турк дунёсидаги ўзимизга лойиқ ўринни Ўзбекистонни ҳозир бошқараётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимини ағдаргандан кейин эгаллаймиз.