20 February 2014
21:33 -
“Бирлик” фаоли Исроил Ризога мамлакатдан чиқиш визаси берилмаяпти

“Сирдарё вилояти ИИБнинг ХЧК ва ФБнинг ҳаракати ҳам ғарлик, ҳам пешхўрлик деган нақлга тўғри келади. Мен виза бермсаларинг, давлат божига тўлаган пулимни қайтаринглар, дедим. Улар виза ҳам беришмоқчимас, пулимни ҳам қайтаришмоқчи эмас. Менимча, маъмурларнинг мақсади менинг ҳаракатларимни ҳар томонлама чеклашдир. Аввал судлашди, сўнг суд ижрочиларининг зўровонлиги ва ҳоказолар, дейди Исроил Ризо.
Эслатиш лозим, Исроил Ризо Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси ҳам бўлиб, айнан шу фаолияти учун ўтган йилнинг апрель ойида судланган ва суд ижрочилари унинг хонадонига 3 марта босқин уюштирган.
Архивимиздаги расмда бир гуруҳ "Бирлик" ва Эрк" партиялари фаоллари билан 2010 йилнинг июнь ойида Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашиш учун Брюсселга борган Исроил Ризани (ўнгдан иккинчи) кўришингиз мумкин.