20 February 2014
08:48 -
Толибон Афғонистон президентлигига номзодлардан бирини яна ўлдиролмади

Бу мамлакатда 5 апрелда бўладиган президент сайловларидан олдин вазият яна ҳам кескинлашмоқда. Бу лавозимга ўтириш учун ҳаракат қилаётганлардан бири – собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абдуллоҳдир. У энг кучли номзодлардан бири ҳисобланмоқда. Толибон уни аввалдан таъқиб қилиб келарди, сўнги кунларда уни ўлдириш учун ҳаракатлар учига чиқди дейиш мумкин.
Кеча у сайловолди митинглардан бирида қатнашиб, Қобулга қайтиб келаётганда, унинг конвойига ҳужум уюштирилди. Унинг қўриқчиларидан 3 киши ўлдирилди, бир қанчаси ярадор бўлди, аммо унинг ўзига ҳеч нарса бўлмади.
Сайловда 11 номзод иштирок этмоқда. Уларнинг ҳаммасига бронетранпортерлар ва қўриқчилар берилган.