20 February 2014
08:05 - Украинада нисбатан тинчлик: Ҳукумат намойишчиларни тарқатиб юбориш режасини амалга оширмади
Ҳа, вазиятни нисбатан тинчлик деб баҳолаш мумкин. Кечаси билан полиция қўшинлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар давом этди. Лекин, ярим кечаси мухолифат лидерлари билан кўришган Президент Виктор Янукович Евромайдон штурм қилинмаслигини эълон қилди. Яъни, қайсибир маънода ҳокимият ва намойишчилар яна келишувга бордилар дейиш мумкин.

АҚШ ва ЕИ расмийлари тўхтовсиз Украина Президенти ва армия раҳбарларини куч ишлатмасликка чақирмоқдалар. АҚШ Украинанинг 20 нафар юқори лавозимли мулозимига қарши санкциялар киритди, уларга АҚШга кириш тақиқланди.

Интернетда эълон қилинаётган расмларга қараб, Украинада нисбий тинчлик ўрнатилганига ҳам ишониш қийин, аммо шундай бўлаётганига умид қилишдан бошқа йўл йўқ.