20 February 2014
00:57 - Янукович яна паникада, Барак Обамадан огоҳлантириш: Армия ҳукумат-мухолифат конфликтига аралашмасин

Аввалги хабарларимзда айтилганидек, Украина Хавфсизлик Хизмати Украинадиги намойишчиларни куч билан бўлса ҳам, тарқатиб юбориш қарори олди ва бу қарор ҳақидаги баёнотида намойишчиларни террористлар деб баҳолади. Аммо шу пайтгача, ҳукумат намойишчиларни куч билан тарқатиб юбориш учун биронта жиддий ҳаракат қилмади.

Шу соатларда Президент Янукович Украина Қуролли кучлар Бош штабининг бошлиғи, ҳарбий кучлар Бош қўмондони Владимир Заманни лавозимидан четлаштириб, ўриига Ҳарбий денгиз кучлари раҳбари Юрий Ильинни тайинлади.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Владимир Заман намойишчиларни тарқатиб юбориш учун ҳарбий қўшинларни жалб этилишини истамаган. Агар бу тахмин тўғри бўлса, Януковиянинг охири келмоқда.

Дарвоқе, АҚШ президенти Барак Обама, Reuters агантлигининг хабарига кўра, Украина армиясидан намойишчилар ва ҳукумат ўртасидаги конфликтга аралашмисликни талаб қилган.

Полтава вилоятида полиция намойичиларни Вилоят маъмурияти олдидан сиқиб чиарди, аммо охир-оқибатда нима бўлишини ҳеч ким айтолмайди.