19 February 2014
20:22 - Тожиклар ёппасига Абдураҳим Пўлатнинг айтганини қилмоқдалар, аммо ўзбекдан дам чиқмайди

Тожикларнинг Asia-Plus агентлиги тожик мулозимларининг навбатдаги гуруҳи 2007 йилда ўз исми-шарифидаги русча “-ов”ни олиб ташлаган Имомали Раҳмоннинг йўлидан кетиб, ўз исм-шарифларини шу шаклда ўзгартиришганини айтибди.


Аслида, Марказий Осиёда бундай ҳаракатни “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 1989 йилда қизи Сайёра туғилганда бошлаб берган ва қизининг метрикасида (туғилганлик гувоҳномасида) унинг исми-шарифи Сайёра Абдураҳим қизи Пўлат шаклида ёзилишини талаб қилган ва ўз истагига қисман эришган. Қизининг исми туғилганлик гувоҳноамасида шундай ёзилган – Сайёра Абдураҳим қизи Пўлатова. Бу – Ўзбекистон тарихида биринчи марта қилинган иш бўлса керак. Абдураҳим Пўлатнинг ўша йиллардаги олинган фоторасми қаршингизда.


Кейинчалик, “Ҳаракат” Агентлиги айнан Абдураҳим Пўлатнинг ташаббуси билан ўзбекларнинг, ҳатто Ислом Карим каби тожикларнинг ҳам исми-шарифларини “-ов”сиз ёза бошлаганини ўқувчиларимиз яхши билишади.


Шу мавзу билан қизиққанлар Абдураҳим Пўлатнинг “Ҳаракат” журналида (№2 (59) 2006) “Кечагина ўтган кунларимиз” рукнида эълон қилинган “Руслар ўз исм-шарифлари учун курашар экан, ўзбеклар қаерда?” номли мақоласи билан қуйидаги линк орқали танишишлари мумкин:


http://www.harakat.net/harakat/?id=595