19 February 2014
15:34 - Халқаро Вестминстер Университети Тошкентда қандай мутахассислар етиштирмоқчи? Бу Университетнинг Самарқанд ва Бухора мадрасаларидан фарқи бўладими?

15 февралдаги хабарларимиздан бирида Тошкентдаги Сингапур тараққиёт ва менежментлик университетига Жасур Салихов исмли шахс ректор этиб тайинланини қуйидагича шархлаган эдик:

“Қизиқ, бу Жасур Салихов деганлари саводи бор одамми? Шундай номи улуғ олийгоҳда Ўзбекистоннинг келажаги учун бирон нарса қилоладиган мутахассислар етиштиришга ақли етадими? У Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб, чет эллардан мардикорлик қилаётган миллонлаб ўзбекларнинг Ўзбекистонга юбораётган пули билан оёқда турганини биладими? Билиб туриб, қисиб ўтирган бўлса, у оддий муттаҳам. Агар билмаса, у олим эмас, оддий чўчқа.”

Маълумки, Тошкентда инглизларнинг ҳам олий ўқув юрти ўз бўлимини очган, бу - Халқаро Вестминстер Университетидир (ХВУ).

Бу Университетнинг Тошкентдаги бўлими 2013 йили Ургенч Давлат Университети қошидаги Академик лицей билан биргаликда Ўқув Маркази яратган экан. Шу кунларда Ўқув Марказининг инглиз тили курсларини битирувчиларга сертификатлар топширилиб, бу маросимга ХВУ Тошкент бўлимининг 1-чи проректори Алан Франс раҳбарлигидаги делегация келибди.

Бундай хабар ҳар кимни қувонтиради. Қаранг, инглизларнинг машҳур Университети Тошкентдан кейин вилоятларга ҳам кириб боришга бошлабди. Лекин, Ўзбекистоннинг ҳозирги аянчли аҳволидан келиб чиқиб, биз бу хабарга кенгроқ қарашга, мавзунинг бошқа тарафларига ҳам эътибор беришга мажбурмиз, балки, маҳкуммиз.

Тарихимизни эслайлик. Араблар Ислом динини қилич билан Марказий Осиёда ҳам одамларга сингдиришгандан кейин, Самарқанд ва Бухора каби шаҳарлар мадрасалар билан тўлатилди. Табиий, бу яхши воқеа. Аммо, мадрасаларда Қуръонни ёдлатишдан бошқа иш қилинмаган, Олооҳ яратган дунёни ўрганиш натижаси бўлган дунёвий фанлар ўқитилмаган. Шу сабабли, мадрасаларни битирган бечора муллаларимиз ҳатто карра жадвалини билишмаган. Айнан шу сабабдан Ислом дунёси секин-аста инқироза юз тутди ва 20 асрга келиб, Эрон ва Туркияни ҳисобламасак, Ғарбнининг мустамлакасига айланди. Яхшиямки, ғарбликлар бизга асосларини ўзимизнинг Ал Хоразмий яратган математикани ҳам ўқитишди, аксинча, ҳали ҳам ўрта асрларда яшагандек яшаётган бўлардик.

Хўш, энди Халқаро Вестминстер Университетига келайлик. Бу Университет ҳам Ўзбекистондаги тожиклар режимининг буйруғини бажариб бизга фақат инглиз тилини ўргатади ва бошқа соҳаларда кўзимизни кўр қилиб қолдиравериш учун хизмат қиладими?

Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётгани, иқтисод кучининг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 2005 йилда Қозоғистондан 5,5 баравар орқада бўлсак, ҳозир 8 баравар орқадалигимиз, қозоқларда ўртача ойлик 683 доллар бўлса, бизда бор-йўғи 90 доллар атрофида эканлиги бу Университет деворлари ичида айтиладими?

Ўзбек профессорлари, инглиз тилидан дарс берадиган профессорларимиз ҳам, катта шаҳарлардаги қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам ойлик олиши, шуни била туриб, чўчқалардек жим юришгани бу Университет деворлари ичида тилга олинадими?

Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети Россия, Қозоғистон каби давлатларда ҳеч қандай ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмасдан қуллардек ишлаётган мардикорларимиз ва Шарқий Осиё ҳамда Яқин Шарқ мамлакатларида фоҳишилик билан шуғулланаётган ўзбек аёлларининг юбораётган пул ҳисобига оёқда тургани ва бу шармандали вазиятдан чиқиш йўлари Халқаро Вестминстер Университети деворлари ичида муҳокама қилинадими?

Ас ҳолда, бундай Университетнинг Самарқанд ва Бухорадаги мадрасалардан нима фарқи бўлади? Қурънни фақат ёдлаш ҳеч гарса бермагандек, фақат инглиз тилини билиш ҳам ҳеч нарса бермаслигини Вестминстер Университетидагилар тушунишадими?