19 February 2014
12:55 -
Украинада қонли воқеалар давом этмоқда: кеча кечқурун ва кеча ўлганларнинг сони 25 дан ошди

Мудофаа вазирининг вазифасини вақтинча бажараётган Павел Лебедев десант қўшинлари Киевга юборлганини айтди, аммо уларнинг вазифаси вуро-аслаҳаси бор бўлган ҳарбий базаларни қўриқлаш деди.
Кечаси Президент Виктор Янукович билан учрашган мухолифат лидерларидан Арсений Яценюкни телеканалларда чиқиб айтишича, мухолифат дарҳол тинчлик ўрнатиш, полициянинг қуролли қўшинларини Майдондан узоқлаштиришни таклиф қилишибди, аммо Президент улардан феълан таслим бўлишни ва Майдонни бўшатишни талаб қилибди. Яъни, бу ерда ҳам вазиятдан чиқиш йўли топилмаган.
Киевда метро ишламаяпти, аҳолига шахсий транспортидан фойдаланмаслик таклиф этилди. Шаҳар марказида банклар ишламаяпти.
Вилоятларда ҳам қарамаа-қаршилик авжига чиқмоқда. Масалан, намойишчиларнинг асосий қалъаси бўлган Львовда улар шаҳар милиция бошқармасини босиб олишган, изоляторда сақланаётган тарафдорларини озод қилишган. Иван-Франковскда 20 минг киши Евромайдончиларни қўллаб-қувватлаш митинги ўтказмоқда.
Аҳолисининг кўпчилиги руслардан иборат бўлган Қрим Олий Кенгашида бу ярим оролни Россияга қайтариш масаласи ҳам тилга олинмоқда.
Шу дақиқаларда Евромайдонда 10 минг атрофида намойишчи, 5 мингча “Беркут”чи (милициянинг махсус тайёрланган ҳужумкор отряди) борлиги айтилмоқда. Намойишчилар асосан марказий майдонда асфальт ўрнига ерга тўшалган тошларни суғуриб олиб, шу тошлар билан қуролланганлар. Уларда молотов котейллари ҳам борлиги тахмин қилинмоқда.
Хуллас, Украинада уруш кетмоқда дейиш мумкин. Ҳозирги босиқчда намойишчилар ҳукуматдан кучлироқ бўлиб кетганга ўхшамоқда.