17 February 2014
23:05 -
Тошкентда қарияларни чавақлаган жиноятчилар иши Олий судда кўрилади
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тергов бошқармаси ўтган йил давомида қарияларга нисбатан содир этилган бир қанча қотилликлар, босқинчилик ва талончилик юзасидан Ж. Қосимов ва Н. Уразовага оид жиноят иши тергови тамомланган. Ўзларини коммунал хизмат ходимлари сифатида танитиб, хонадонларга кирган ўзаро шаръий никоҳдаги эр-хотиннинг жиноят иши айблов хулосаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатди.