Умумий аҳолиси 85 млн бўлган Мисрда ёши 30 га етмаганлар 60 фоизни ташкил қилади, 2006 йилга нисбатан 2013 йилда туғилиш 40 фоиз ошди, дейилади инглизларнинг машҳур The Guardian газетасида кеча чиққан мақолада. Бу кетишда, Миср аҳолисининг сони бўйича 2050 йилда Россия ва Японидан ошади. Яъни, аҳолиси 137,7 млн бўлади. Бундай ўсиш Мисрнинг тарихида бўлмаган, дебди Мисрдаги энг танилган статистика шикатининг директори Магуед Усмон (Magued Osman).
Бошқа мутахассислар Мисрда ишчизлик даражаси, айниқса университетларни битирганлар ва умуман ёшлар ўртасида жуда юқори, ҳар йили сони 800 миндан ортиқ ёшлар ишчи кучи бозорига кириб келиши, умумий ишсизлик даражаси 13,4% эканлигини таъкидлаб, Араб баҳори замонида Ҳусни Муборакнинг йиқитилиши билан тугаган тўпалонларнинг сабаби айнан шулардир демоқдалар.
Қаранг, айниқса ёшлар ўртасида ишчизлик даражаси, туғилишнинг ортиши каби факторлар бўйича Миср билан Ўзбекистон ўртасида ўхшашлик бор. Аммо, биз билан мисрликлар ўртасида фарқ ҳам йўқ эмас.
Мисрликлар ўз аҳволларидан норози бўлиб, бундай аҳволни тузатиш учун ҳеч нарса қилолмаган ёки қилишни ҳам ўйламаган Ҳусни Муборак режимини ағдардилар. Ўзбеклар эса, Ал Хоразмий, Мирзо Улуғбек авлодлари эканликларини ҳам унутиб, Россия ва Қозоғистонда мардикорчилик қиладиган халққа айланишни афзал кўрмоқдалар.
Қўшни Қозоғистонда ўртача ойлик бўйича 8 баравар орқада эканлигимиз ҳам, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишлари ҳам подага айланган ўзбекларни қизиқтирмайди, чўчқаларга айланган зиёлиларимиз эса, миллат ва давлатнинг келажаги хусусида ўйлаш вазифалари эканини ҳам тушунишмайди.
Шу фиклардан келиб чиқиб, сарлавҳадаги саволга жаоб биттадир – ўзбеклар мисрликлардан ўрганишлари керак. Табиий, бу ерда ўзбеклар учун катта хавф бор: Қайтадан миллатга айланишга тўғри келади, ош ейишу туалетга боришдан бошқа қайғуси бўлмаганлар - ақл билан яшашга ўрганишлари керак бўлиб қолади.
Расмда – Қоҳиранинг Таҳрир майдонидаги норозилик митингларига елкасидаги ёш боласи билан чиққанлар ҳам бор.