17 February 2014
08:19 - Бу дунёга нима бўлди: АҚШда 19 ёшли аёл 20 дан ортиқ одам ўлдирганини айтмоқда

Песильвания штатида 19 ёшли Миранда Барбур исмли аёл ўзига яқинда уйланган 22 ёшли эри Элит билан 42 ёшли Трой Лафереррани пичоқлаш ва бўғиб ўлдириш айби билан судланмоқдалар.

Воқеанинг тафсилотлари қyйидагича.

Миранда Барбур 12 ёшлигида Аляска штатида яшайдиган оиласидан қочиб кетиб, Шайтонга сиғинадиганларга қўшилиб қолибди ва улар билан биргаликда ўзлари яхши ҳисобламаган одамларни ўлдириш билан шуғулланишга бошлабди. У ўзи ўлдирган одамларнинг сони 22 дан ортгандан кейин, қурбонларини санамай ҳам қўйибди, аммо уларнинг сони ҳали 100 га етмаганини айтмоқда эмиш.

Мен ўлдирганлар тасодифий одамлар эмас эди, дебди у суддда, мен уларнинг ёмон одам эканликларига ишонганимдан кейин, уларнинг ҳаётини битиришга қарор қилардим.

Миранда Барбур Интернет орқали Трой Лаферерра билан танишиб, жинсий алоқада бўлиш учун қандайдир Савдо Маркази олдида учрашув белгилабди ва Трой Лафереррага ўзини 16 ёшли қиз деб танитибди. “У менинг ёшлигимни билгандан кейин, мен билан жинсий алоқадан воз кечса эди, уни ўлдрирмасдим, аммо у ёшлигимдан ҳам тортинмай мен билан бирга бўлишга тайёр эканлигини айтди. Демак, у ёмон одам, уни ўлдиришга қарор қилдим”, дебди у полицияга берган кўрсатмасида.

У уйидан каттагина пичоқ ҳам олиб келган, эри эса Миранда Барбурнинг Трой Лаферерра билан ўтирган автомобилининг орқа суянчиғи орқасига яшириниб олган экан. Хуллас, эр-хотин Трой Лафереррага аввал 20 та пичоқ уриб, сўнгра бўғиб ўлдиришибди. Аммо, бу сафар полиция тезда қотилларни топиб, уларни қўлга олибди.

Тахмин қилиш керакки, дейди мухбиримиз, бу эр-хотин қотиллар руҳан соғ одамлар эмас. Миранда Барбур шунча одам ўлдиргани ҳам уйдирма бўлиши мумкин. Полиция ҳозир уларнинг кўрсатмалари бўйича аввалги қотилликлар бўйича текширувлар олиб бормоқда. Эр-хотин учун олий жазо берилиши кутилмоқда.

Агар бу эр-хотин бир одамнигина шу шаклда ўлдиришган бўлса ҳам, “Бу дунёга нима бўлаяпти ўзи?” деган савол қўйилиши керак эмасми? Агар ростдан ҳам Миранда Барбур 22 дан кўпроқ одамни ўлдирган бўлса нима деймиз?