17 February 2014
00:47 -
Арабча ҳазил: Қуддус шаҳри - ҳам Исроил ҳам Филистиннинг пойтахти бўлсин. Ўзбекларга нима ?

Маълумки, Қуддусни Исроилнинг пойтахти сифатида жуда кўп мамлакатлар тан олмайдилар. Чунки, 1948 йили БМТ икки давлат – Исроил ва Филистинни қуриш қарори олганда, Исроилнинг пойтахти Тель-Авив бўлганди.
Аммо, Филистин давлати учун ажратилган ерларнинг асосий қисми, бу қисмни Иордан дарёсининг ғарбий қисми дейишади, Иордания давлатининг қўли остида эди. Дунё мусулмонларининг ҳам кўпчилиги билмайдиган ҳақиқат шундан иборатки, айнан Иордания Филистинга бериладиган ерларни бермасдан, Филистин номли давлат тузилишининг йўлини тўсган.
1968 йили юз берган 6 кунлик араб-яҳудийлари уруши пайтида Исроил Иордания қўли остидаги ерларни ҳам босиб олган ва пойтахтини ғарбий Қуддусга кўчирган. Аммо, секин-аста Қуддуснинг шарқий қисмида яҳудийлар учун уй-жой қуриб, у тарафларни ҳам яҳудийлар яшайдиган ерга айлантириб бўлди.
Аҳвол тубдан ўзгариб бўлгандан кейин Маҳмуд Аббоснинг бугунги чекиниши - ўта ножиддий ва ҳазил деса бўладиган воқеадир. Энди араблар секин-аста бутун Қуддусни Исроилнинг пойтахти сифатида қабул қилишга мажбур бўладилар. Айб ўзларида. Улар давлатчиликни масхарабозлик каби қабул қилдилар ва натижада ҳамма ерда мағлубиятга учрамоқдалар.
Аслида, ўз тақдирига жиддий қараш қобилияти йўқлиги билан ўзбеклар ҳам араблардан қолишмайди. Ҳозир Ўзбекистон давлат сифатини йўқотмоқда, ўзбеклар эса ой ейиш ва туалетга боришдан нарса билан ишлари йўқ.
Фақат “Бирлик” Партияси миллат ва мамлакатнинг касалликларига тўғри диагноз қўйиб, тузатиш йўлларини таклиф қилмоқда. Мухолифатчиликни даъво қилиб чет элга чиқиб олганлар ичида ҳам биронта ақллиси йўқ. Улар “Озодлик” ва ББС каби аҳмоқона радиолар ва ўзлари очиб олган турли масхарабоз сайтлардагина яшайдилар. Аммо, Ўзбек халқи буларни вақтида тушуниб етмас экан, келажагимиз катта хавф остида, қозоқларга мардикорлик қиладиган подага айланмоқдамиз.