
Биз кечикиб олган хабарга кўра, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ва Қримтатарлар Мажлисининг янги раиси Рефат Чубаров айни кунларда Германияда бўлишганидан фойдаланиб, 3 февраль куни Берлинда учрашув ўтказишибди.
Қримтатарлар Мажлисининг расмий сайтида билдирилишича, Ражаб Эрдўғон билан бирга унинг Бош вазир сифатидаги ўринбосари Эмруллоҳ Ишлер, ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли, Ёшлар ва спорт вазири Чиғатой Қилич, Туркиянинг Германиядаги элчиси Авни Қарслиўғли иштирок этган. Улар расмда ўнг тарафда. Руфат Чубаров ва кримтатарларнинг яна икки вакили чап тарафда.
Табиий, учрашувда қримтатарларининг Қримдаги аҳволи ва Туркия тарафидан бериладиган ёрдам масалалари гаплашилган. Аммо, муҳим бўлгани – Туркия лидерининг бундай учрашув ўтказгани, учрашув юксак даражада ўтказилгани. Шубҳасиз, бундай учрашувлар узоқ йиллар сургунда яшаган қримтатарларининг тарихий ватанларида ўз мавқеларини тиклаш йўлида олиб бораётган курашларига катта маънавий ёрдамдир.
Аслида, қримтатарларининг катта қисми сургун йилларини Ўзбекистонда ўтказгани, ўзбек ва қиримтатарлари қардош халқлар эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон давлати қримтатарларига қўлидан келганча ёрдам бериши, энг камида, Берлинда бўлгани каби учрашувлар ўтказиб туриши керак эди.
Аммо, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ҳукм сурар экан, бундай нарсаларни орзу ҳам қилиб бўлмайди. Бу режимнинг мақсади Ўзбек миллатини йўқ қилишга интилиш, Турк дунёсига нисбатан қўлдан келганча душманлик қилишдир. Мавжуд режим ағдарилгандан кейингина, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида катта ўзгаришлар бўлиши, жумладан, Қримтатарлар Мажлиси билан расмий алоқалар ўрнатилиши шубҳасиз.