16 February 2014
09:41 - Ўзбекистонда ҳокимиятнинг фалсафаси: “Бошингга тушган қорни ўзинг курайсан!”
Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойиши билан пойтахтда 15-16 февраль кунлари умумхалқ ҳашари деб эълон қилинди. Қишнинг ҳаддан ташқари совуқ келиши, ёғингарчилакларнинг меъёридан ортиқ ёғиши оқибатида кўчалар, йўлаклар ва ариқлар қор билан қопланди ва бу қор ҳанузгача эригани йўқ. Транспорт, пиёдаларнинг ҳаракатига халал бераётган қор уюмлари айнан эртанги ҳашарда бартараф этилиши, йўллар тозаланиши керак. Ҳоким фармойишида халқимизнинг ўзига хос ментатитети, кулфатдаги оммавий сафарбарлик удумлари тилга олинган.

“Газ ва электр таъминотидаги эҳтиёжнинг бир неча баробар ортиб кетиши, йўлларнинг музлаши ва ҳоказо масалалар албатта бу хизматларнинг узлуксиз ва катта масъулият билан ишлашига олиб келди. Айни кунларда об-ҳаво ҳароратида бироз енгиллик юзага келгандек. Аммо Тошкентнинг кўплаб кўчалари, айниқса офтоб тушмайдиган жойларда ҳали яхмалак бўлиб ётган ҳудудлар етарли” дейлидади фармойиш шарҳида.

Ҳашарда мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона ва ташкилотларнинг фаол иштироки кўзда тутилган. Тадбирни юқори савияда ташкил этишга туман ҳокимлари ҳамда маҳаллалар раисларига масъулият юкланган.

Савол туғилади: халқ пули - бюджетдан маош олувчи ҳокимият, ободонлаштириш бошқармалари қилиши лозим бўлган ишни менталитети фармойишда айтилгани каби бўлган халқнинг зиммасига юкламаяптими?