
Ўрисларнинг бир қанча оммавий ахборот воситалари янги йилнинг январида GM Uzbekistan АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси йиғилаётган автоуловларнинг Россиядаги савдо айланмаси 35 фоизга шўнғигани ҳақида ёзди. Маълумотларга кўра, Россияда бир ойда 3718 дона автомобиль сотилган. Бу эса ўтган йилнинг январига нисбатан 35 фоизга камдир.
Европа бизнес уюшмасининг автомобилсозлар қўмитаси Россияда GM Uzbekistanнинг седан русумидаги Gentra автоуловигина барқарор сотилаётганини таъкидлаган. Бир ойлик якунлари бўйича, Россияда GM Uzbekistan автоуловларининг сотилиши бўйича 13-ўринни эгаллаб турибди.
Бир ёмоннинг яхши томони ҳам бор, дейди мухбиримиз. Бу хабарнинг яхшилиги шундаки, ўз юртида автомобиль йиғилиб, уни харид қила олмаётган ўзбекларнинг елкасига офтоб тегадиган кўринади. Агар Россия ва МДҲ бозорида автомобиллар кўп сотилмаса, мамлакатнинг ичида йиллаб навбат кутаётган ёки автомобилларни пора эвазигагина олаётганлар ўзбеклар хурсанд бўлишади.