11 February 2014
22:47 -
Қумқўрғонда миршаббоши ҳибсга олинди
“Озодлик” радиоси берган хабарга кўра, 8 февраль куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғи, полковник Эшбой Тўрақулов МХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Милиция зобити бир неча шахсдан доимий равишда пора олганликда айбланмоқда. Ҳозирда Термиздаги МХХ изоляторида сақланаётган миршаббошининг устидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрликка оид моддалар билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
“Ҳаракат” агентлиги ҳам милиция зобитларининг ҳибсга олиниши ва жавобгарлика тортилиши борасида бир неча хабарларни чоп этган ва бир нарсани доим урғулаган ва урғулайди. Токи мамлакатда сиёсий тизим ўзгариб, демократик қадриятлар жорий этилмас экан, коррупция билан боғлиқ ҳолатларларни ҳибсга олиш ва кейин қамаш билан йўқ қилиб бўлмайди, аксинча бундай ҳолатлар кучайганидан кучайиб бораверади, дейди мухбиримиз.