12 February 2014
08:36 -
Ўзбекнинг прфессорлари қозоқларга дворникликка югиришмасин, уларга яхшироқ иш бор
Аввалги хабарларимизда аниқ рақамлар билан кўрсатдикки, Қозоғистонда ўртча ойлик ($683) Ўзбекистонгидан ($90 атрофида) сал кам 8 баравар катта, катта шаҳарлардаги қозоқ дворниклари ўзбек профессорларидан 2-3 баравар кўп ойлик олишади. Бундан ҳам даҳшатлиси - ойликлар ўрасидаги бу фарқ ортиб бормоқда.
Ўзбек профессорлари Ислом Карим ҳукуматига “Буёғи нима бўлади?” деган савол беришдан ҳам қўрқадиган подага айлангани ҳаммага маълум. Демак, уларга Қозоғистонга бориб дворниклик қилишдан бошқа йўл йўқ. Муҳтожликдан қилинаётган бу ишдан уларни тўхтатиб ҳам бўлмайди.
Шундай бўлса ҳам, уларга маслаҳат бермоқчимиз, уларга қозоқ дворникларидан ҳам катта маош тўланадиган иш таклиф қилмоқчимиз.
Рус ахборот воситаларининг кечаги хабарида айтилишича, Москванинг ҳокими Сергей Собянин шаҳар ҳукуматининг мажлисида “Ўқитувчиларимизнинг ойлиги 70 минг рублга яқинлашиб қолмоқда” дебди.
Шундай экан, Москвага бориб ўқитувчилик қилинг, эй, ўзбек профессорлари. Биринчидан бундай ойлик ($2 минг) қозоқ дворниклариникидан 3-4 баравар кўп. Иккинчидан, обрўингиз унчалик тушмайди. “Қозоқ дворники” бўлгандан “Русларнинг матаб ўқитувчиси” бўлиш фахрлироқ-ку.
Лекин, бир нарсани унутманг, ўзбеклар Москвада дворниклари халқ деб танилиб бўлган. Шу сабабли, осонликча иш топиш осон бўлмайди. Энг яхшими “Бирлик” ёки “Ҳаракат”га боғланиб, керакли маълумотларни беринг. Биз ўзимиз сизларни ишга жойлаймиз.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Туркиянинг ўзбекистонликлар учун киритган катта виза тўловини йўқ қилишга эришган одам. У Москва ҳукуматини ўқитувчлик қилишни истаган ўзбек профессорларини биринчи навбатда ишга олишга ундай олади.