11 February 2014
22:08 - Ўзбекистонда “Мигом” пул ўтказмаси ўз фаолиятини тўхтатди
Мамлакатимизга “Мигом” (ўзбекчасига – “Бир зумда”) пул ўтказмаси тизими орқали Россиядан пул жўнатаётган мардикорларимиз энди бу хизматдан фойдалана олишмайди. Ўзбекистон банклари мазкур хизматни тўхтатди. Ўзбекистон Марказий банки бу тизимнинг эгаси бўлган “Евростат” банкига берилган лицензияни олиб қўйгани боис бундай ҳолат юзага келган. Ҳолбуки, Ўзбекистон “Мигом” тизимининг Украина ва Беларусдан кейин учинчи энг йирик мижози эди.

Маълум маънода, Марказий Банкнинг асосан мардикорларимизга, улар орқали иқтисодиётимизга берган бу зарбасини ватанга хиёнат ўлароқ баҳолаш мумкин, дейди мухбиримиз.