11 February 2014
21:13 -
Тошкент марказида ҳарбий қисмга ўт кетди
Кеча пойтахтнинг машҳур Юсуф Хос Хожиб кўчасидаги 55159-ҳарбий қисм омборига ўт кетди. Сўнгги йиллардаги энг йирик ёнғинлардан бири бўлган мазкур офат йирик талофат келтирди. Дастлабки маълумотларга кўра, собиқ ҳарбий комендатура бўлган ва ҳозирги кунда Тошкент шаҳар Мудофаа ишлари бошқармасига қарашли бинонинг қарийб 2000 квадрат метри аланга ичида қолган. Тошкентдаги машҳур “Жемчуг” заргарлик дўкони ёнида жойлашган бу ҳарбий қисмга ҳарбий сирлар мавжудлиги боис дастлаб ўт ўчирувчилар қўйилмаган.
Ўт ўчирувчилар ҳарбий қисм омборини сақлаб қолиш имкони бўлганини, бунга ҳарбийлар йўл қўймаганини иддао қилишмоқда. Ҳозирда ҳарбий прокуратура томонидан текширилаётган ёнғиннинг ошхонадан ўт кетиши оқибатида келиб чиққани айтилмоқда. Ким билади, ёнғиндан кимдир манфаатдор бўлгандир, ёки кимдир.... буёғига терговлар ойдинлик киритади.