Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигида Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича Бюроси директори Стивен Фагин 5 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси билан учрашди. Булар - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова, Абдураҳмон Ташанов, Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Альянси фаоллари Елена Урлаева, Шуҳрат Рустамов ва ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихоновлардир.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова жамиятнинг айнан шу масалалардаги чиқишлари, материаллари ва вазият билан яқиндан таништирди. Унга кўра, Ўзбекистонда қийноқлар систематик равишда қўлланилади, болалар меҳнати масаласида ижобий ҳолатлар кўзга ташланмаяпти. Диний эркинликлар бўғилган. Қатор мисоллар орқали ўз иддаоларини дастаклаган ҳуқуқ ҳимоячиси “Эзгулик”нинг сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга катта эътибор қаратаётганини билдирди. Зотан, сиёсий тизим ўзгармаса, инсон ҳуқуқлари вазияти аянчли эканича қолаверади.
Абдурҳамон Ташановга кўра, Ўзбекистонда диний эркинликлар тушунчаси бир қадар мураккаб бўлиб, айрим ҳолларда радикаллашган диндорлар билан боғлиқ жараённи ҳуқуқ ҳимоячилари кўпам таҳлил қилаверишмайди. Албатта, бу ҳола диний эркиниликлар мавжуд эканини англатмайди, аммо мамлакатдаги диндорлар орасида радикаллашув, диний экстремизм масаласини ёддан чиқармаслик лозим. Сўз эркинлиги борлиги ҳақида эса гап ҳам бўлиши мумкмин эмас. Чунки Ўзбекистонда мазкур қадриятни таъминлашнинг бирор меҳанизми йўқ.
Дмитрий Тихонов эса баптистлар, “Иегова шоҳидлари” сингари жамоатлар ҳақиқатан ҳам кўп ҳолларда мавжуд қоидаларни бузиб келишини таъкидлади. Шунингдек, қийноқлар масаласини ўрганиш ҳам муаммо. Болаларрнинг мажбурий меҳнати ўрнига катталарни зўрлаб ишлатиш тенденцияси кириб келмоқда. Пахта фронтида қурбонлар кўп, бу борадаги вазият шу қадар аянчлики, уни тасқирлаш учун соатлар керак бўлади.
Елена Урлаевага Ўзбекистонда қийноқлар систематик тус олаётганини таъкидлар экан, болалар меҳнати масаласида эса муайян прогресслар мавжудлиги урғулади. Ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов ўзи шуғулланаётган бир неча хусусий ишлар, фуқаролик ва жиноий ишлар тафсилотини гапиришга уринди. Бу борадаги ҳужжатларни меҳмонга беришга ҳаракат қилди. Унинг ҳужжатларини элчихона ходимлари олиб қолишди.
Стивен Фагин АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистон билан мулоқотларида инсон ҳуқуқлари масаласи доимгидек устивор қолаётганини билдирди.