Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон бугун Жаҳон Банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Лора Такни қабул қилгани бу мамлакт ахборот воситалари тарафидан бугуноқ хабар қилинди.
Маълум бўлишича, Лора Так 7-8 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлган экан. Ўзбек хабар воситалари эса, бу ҳақдаги хабарни Жаҳон Банкининг Тошкентдаги ваколатхонасига асосланиб бугунгина тарқатдилар. Мана бизда хабарчиликнинг аҳволи.
Бу лавозимига ўтган йилнинг кузида ўтирган Лора Так хонимнинг Тошкентда айтилгани иддао қилинаётган қуйидаги сўзлари диққатга сазовор: “Мамнуният билан айтамизки, сўнги йилларда Ўзбекистон ўз иқтисоди ва аҳолининг яшаш даражаси кучли шаклда ортиб боришини намойиш қилди. Биз бу ўсиш давом этиши ва уинг натижалари аҳолининг ҳамма табақаларига етиб боришига эришиш йўлида Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни юксак баҳолаймиз”.
Борган сари қашшоқлашиб бораётган Ўзбекистонда қандайдир ўсиш борлигини гапириш – 1 сўми бўлган гадойнинг яна 1 сўм топиб, бойлигини 100 фоизга орттиргани билан мақтанишдек бир нарса эканлигни Жаҳон Банкининг вици-президенти тушунмайдими? Тушунмаслиги мумкин эмас. Ёки, ўзбек ахборот воситалари Лора Так хонимнинг сўзларидан ўзларига ёққан қисмини эълон қилиб, уни атайлаб масхарабоз қилиб кўрсатишмоқдами, ёки бу хоним ҳеч нарсага ақли етмайдиган молиячими? Ўзимизнинг Ислом Карим каби.
Наҳотки у иқтисоднинг кучини асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон 2005 йилда Қозоғистонда 5,5 баравар орқада бўлса, ҳозир бу фарқ 8 бараварга чиққанини, у ерда ўртача ойлик 683 доллар бўлса, бизда бор-йўғи 90 доллар эканини, Ўзбекистондек мамлакатда Давлат Бюджети чет элда ишлайдиган мардикорлар тарафидан юборилаётган пул ҳисобига оёқда турганини билмайди. Билмаса, эслатиб қўйиш керакки, дейди мухбиримиз, юқоридаги рақамлар айнан Жаҳон Банкининг манбаларидан олинган.