10 February 2014
15:26 - СССРдан қолган мерос: Сурхандарёда фаоллар йиғилиши бўлиб ўтибди
СССР замонида ҳар йилнинг бошида ҳамма минтақаларда “партия-хўжалик активи” деб аталадиган масхарабоз йиғилишлар ўтказиларди. Ҳамма йиғилишларда ҳамма бир овоздан улкан ютуқлар, коммунизм яқинлашиб келаётгани, янги йилда бажариладиган ишлар ҳақида одамларни алдашга қаратилган режалар ҳақида гапирарди. Натижа нима бўлди? СССРдек буюк давлат иқтисодий тушкунлик натижасида ҳалок бўлди. СССР йўқ бўлгандан кейин йиллик партия-хўжалик активлари ҳам ўз-ўзидан йўқ бўлди.

Ҳамма ерда эмас. Ўзбекистонда коммунистларнинг анъанаси “фаоллар йиғилиши” номи остида давом этмоқда. Мана уларнинг биринчиси Сурхандарёда бўлиб ўтибди. ЎзАнинг бу ҳақдаги хабарида йиғилиш қачон ўтказилгани ҳам айтилмайди, Термиз шаҳрида 2013 йилда Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтгани такидланади, холос.

Йиғилишни вилоят ҳокими бош Э.Жўраев бошқарган, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиққан. Русларнинг одатига кўра, тилга олинган одамлар исмининг биринчи харфигина келтирилган. Йиғилишдан биронта расм ҳам йўқ.

Хабар Сурхандарёда ўтган йили эришилган ғалабаларни кўрсатувчи рақамларга тўла. Лекин, на мамлакатнинг, на вилоятнинг ҳақиқий аҳволи тилга ҳам олинмайди. Аҳвол шундан иборатки, Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистонгдан 8 баравар кам. Уларда 683 доллар, бизда 90 доллар. Бу фарқ борган сари камайиб эмас, ортиб бормоқда. Мамлакат аҳолисининг катта қисми Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда ҳеч бир шаклда ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояланмасдан қуллар каби ишлашмоқда. Осиё мамлакатлари ўзбек фоҳишалари билан тўлмоқда. Давлат Бждюети мардикор ва фоҳишаларимиз юбораётган пул билан оёқда турибди.

Бу аҳводан чиқиш осон эмас. Аммо, аянчли аҳволимиз Термизда бўлгани каби, ҳеч қаерда муҳокама қилинмаслиги, қилинмайди ҳам, аҳволни тузатиш билан ҳеч кимнинг иши йўқлигини кўрсатади.

Наҳотки, ўзбек "фаоллари" ичидан битта мард чиқиб, ҳақиқий аҳволимиз ҳақида гапириш, уни тузатиш ҳақида ўйлаш, ишни Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимидан қутилишдан бошлаш кераклигини гапирмаса.